www.uzspb.uz  
 
English Russian

Янгиликлар

2023 | 2022 | 2021 | 2020 | 2019 | 2018 | 2017 | 2016

Сентябр

2016 йилнинг 1-2 октябр кунлари дунё табиат муҳофазаси жамоати 23-марта қушларни кузги кузатув Куни - EuroBirdwatch ни нишонлайдилар. Сиз Жамиятимиз уюштираётган тадбирларга қўшилишингиз, ёки ўзингиз мустақил кузатувлар ўтказишингиз мумкин!

Батафсил>>

Июн

2016 йилнинг 9 июнида BirdLife International секретариати "Машанкўл ва Хўжакул кўллар тизими"нинг Муҳим орнитологик кўллар рўйҳати - IBA га киритилганлигини эълон қилди.

Батафсил>>

Май

2016 йилнинг баҳорида Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш Жамияти Spring Alive дастури ва "Қора узунқанот - 2016 йилнинг қуши" кампанияси доирасида "Қушлар сешанбаликлари" акциясини бошлади. "Қушлар сешанбаликлари" болаларни табиатга ҳамда, қушларни кузатишга бўлган қизиқишларини оширишга қаратилган яна бир имкониятдир.

Батафсил>>


2016 йилнинг 14 май куни UzSPB нинг "Қора узунқанот 2016 йилнинг қуши" кампанияси ва Spring Alive дастури доирасида кўнгиллилар учун "Қушларни вақтинчалик ушлаб туриш ва табий яшаш муҳитига қўйиб юбориш питомниги" да #?0с3ж - қора узунқанотлар тез ёрдам номли қизиқарли тренинг ўтказилди.

Батафсил>>


2016 йилнинг 23 апрелидан 12 майигача Ўзбекистоннинг учта вилоятида Халқаро мигрант қушлар куни (WMBD) нишонланди. Ушбу йилда байрамга 85 та давлат қўшилди.

Батафсил>>


Юрий Сергеевич Линов - Чотқол биосфера қўриқхонасининг оқсоқол ходимларидан бири ҳисобланиб ҳозир нафақада. У бутун умрини қўриқланадиган табий худудларга бағишлаган.

Батафсил>>


Апрелнинг охирида Қозоқистон ва Ўрта Осиёнинг навбатдаги Зоологик "Selevinia" 23-тўплами нашр этилди.

Батафсил>>


Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш жамияти нашри Россия халқлар дўстлиги университетининг экология факультети талабалари учун маъруза ва семинарларни ўтқазиш учун қўлланилади.

Батафсил>>

Апрел

2015 йилнинг 30 апрелида Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш Жамияти аъзоларининг навбатдаги Умумий мажлиси бўлиб ўтди.

Батафсил>>


2016 йил март ойининг охири - апрелнинг бошларида Ўзбекистонда Халқаро қушлар Куни нишонланди. Жорий йилда байрам Spring Alive дастури доирасида ўтказилди.

Батафсил>>


Иш режалари ва тадбирлар биохилма-хилликни сақлаб қолишда энг муҳим восита ҳисобланиб, уларни ишлаб чиқиш ва бажарилиши эса табиатдан фойдаланувчиларнинг ажралмас мажбуриятидир.

Батафсил>>


2016-йил 10-майда Ўзбекистон 5-марта Халқаро мигрант қушлар куни (WMBD) ни нишонлайди. Бу йилда байрам Spring Alive дастури доирасида ўтказилади.

Батафсил>>


Олд Осиё, Кавказ ва Ўрта Осиё Орнитологик жамиятлари (OSME) томонидан йилига икки мартадан чоп этиладиган навбатдаги Sandgrouse 38(1) 2016 журнали нашрдан чиқди.

Батафсил>>

Март

2013-2017 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси атроф муҳитни муҳофаза қилиш Харакатлар Режаси (ПДООС) доирасида Ўзбекистон Республикаси Қизил Китобининг навбатдаги нашрини тайёрлаш ва чоп этиш белгилаб олинди.

Батафсил>>


2016 йилнинг 29-мартида Наманган Давлат университетида "Ecobirds" орнитологик талабалар клуби ташабусси билан "Қушлар оламига сайёҳат" экофестивали бўлиб ўтди.

Батафсил>>


Баҳор келди ва узунқанотлар учиб келмоқда. Яна бироздан сўнг тилларанг куркунак, қишлоқ қалдирғочи ва каккулар учиб келадилар! Улар билан учрашишни бой берманг.

Батафсил>>


2016 йил 3-апрелида Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш жамияти Тошкент аҳолисини ва меҳмонларини Ботаника боғига Халқаро қушлар кунини анъанавий равишда нишонлашга таклиф этади

Батафсил>>

Феврал

Бутунжаҳон Қушларни Муҳофаза қилиш Ассоциацияси - BirdLife International -"IBA ҳавф остида" (IBAiD list) нинг 2015 йил учун янгиланган рўйҳатини эълон қилди.

Батафсил>>


2016-йилнинг 2-февралида Олий Мажлиснинг Қонунчилик Палатасида "Халқаро аҳамиятга эга сувда сузувчи қушлар яшайдиган сув-ботқоқ худудлари ҳақидаги Конвенциянинг бажарилиш Ҳолати" мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Батафсил>>


Сизга маълумки, Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш Жамияти (UzSPB) томонидан Spring Alive дастури раҳномолигидаги "Йил қуши 2016" информацион кампаниясининг марказий сиймоси сифатида қора узунқанот танлаб олинди.

Батафсил>>


Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш Жамияти мамнуният билан Ўзбекистонда Spring Alive нинг янги мавсуми бошланганлигини эълон қилади! Дастурда барча хоҳловчилар иштирок этишлари мумкин.

Батафсил>>

Январ

2016 йилнинг 9-10 январида Ўзбекистон қушларини муҳофаза қилиш Жамияти ўз аъзолари ва ҳамфикрлари билан биргаликда сув-ботқоқ қушларининг тўққизинчи марта Халқаро 50-юбилейидаги саноғида (IWC) иштирок этдилар.

Батафсил>>


Секин-аста кунлар узайиб бормоқда - бу Spring Alive нинг янги мавсуми яқинлашиб келаётганидан дарагдир.

Батафсил>>


2016 йилнинг 16 январида Наманган Давлат университетининг табиий фанлар ва география факультети қошида янги "ECO BIRDS" талабалар орнитологик клубининг очилиши бўлиб ўтди. Бу 2007 йилдан бери Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш Жамияти (UzSPB) ёрдамида ташкил этилган олтинчи талабалар клубидир.

Батафсил>>


2016 йил учун Тошкент вилоятида Халқаро сув-ботқоқ қушларининг қишки саноғининг биринчи натижалари олинди.

Батафсил>>


Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш Жамияти ўзининг аъзоларини ва тарафдорларини биз шерикликка номзод бўлган Халқаро қушларни муҳофаза қилиш Ассоциацияси BirdLife International нинг янгиликларидан бохабар қилишга ҳаракат қилади.

Батафсил>>


2023 | 2022 | 2021 | 2020 | 2019 | 2018 | 2017 | 2016
Supported by: BirdLife International NABU

Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манбага ҳавола қилиниши шарт.
Сайт маълумотларини Олег Кашкаров тайёрлади.
  Вебмастер Эрнест Хуршут: uznix@narod.ru | Ўзбекистон балиқлари
Янгиланган: 17.08.2023