www.uzspb.uz  
 
English Russian

ҚУШЛАРНИ КУЗГИ КУЗАТУВ КУНИ EUROBIRDWATCH 2016

2016 йилнинг 1-2 октябр кунлари дунё табиат муҳофазаси жамоати 23-марта қушларни кузги кузатув Куни - EuroBirdwatch ни нишонлайдилар. Сиз Жамиятимиз уюштираётган тадбирларга қўшилишингиз, ёки ўзингиз мустақил кузатувлар ўтказишингиз мумкин!

Ўзбекистонда EBW2016 доирасида қушлар саноғини ўтказиш қуйидаги IBA ларда: Тошкент вилоятидаги "Туябўғиз сув омбори" ва "Далварзин овчилик хўжалиги"да, Самарқанд вилоятида "Зарафшон давлат қўриқхонаси"да, Бухоро вилоятида "Жайрон Экомаркази" ва "Тўдакўл ва Қуйимозор сув омборлари"да ўтказилиши кутилмоқда. Ундан ташқари саноқлар Қорақалпоғистондаги Ашикўл ва Қоскўлда ҳам ўтказилади.

Бу йили ушбу тадбир координатори этиб Швейцариянинг BirdLife International сайланди. Акция эгалари барчани ўз диққатларини учиб ўтувчи қушлар тўпланадиган худудларга қаратишларини таклиф этмоқдалар. Шунинг учун EuroBirdwatch Ўзбекистоннинг олтита IBA сида ўтказилади.






Supported by: BirdLife International NABU

Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манбага ҳавола қилиниши шарт.
Сайт маълумотларини Олег Кашкаров тайёрлади.
  Вебмастер Эрнест Хуршут: uznix@narod.ru | Ўзбекистон балиқлари
Янгиланган: 04.04.2021