www.uzspb.uz  
 
English Russian

ЖАМИЯТГА АЪЗО БЎЛИШ

Қушларни муҳофаза қилиш жамиятига - қушларга ёрдам беришга, табиий бойлигимизга ва шу жумладан унинг такибий қисми ҳисобланган қушларни сақлашда ўз ҳиссасини қўшишга тайёр ҳар бир инсон аъзо бўлиши мумкин, - Жамият раиси О.В. Митропольский.

Қушларни муҳофаза қилиш жамиятига аъзо бўлиш учун нималар керак?

Хужжатлар ва бадал тўловини Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш жамиятининг офисига, ёки почта орқали юборишингиз мумкин. Хужжатларни почта орқали юборганингизда анкета, паспорт нусхаси ва фотосурат билан бирга бадал тўлови тўланганлик ҳақида квитанцияни ҳам қўшиб юборишингиз керак. Бадал тўловини қуйида кўрсатилган Жамиятнинг ҳисоб рақамига ҳохлаган почта бўлими орқали юборишингиз мумкин.

Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш жамияти банк реквизитлари:
Р/с: 20212000704672873001
ОПЕР при ТГУ НБ ВЭДРУз
МФО-00451: ИНН 206938959

Аъзоликка янги қабул этилганларга Жамиятга аъзолик билети берилади. Жамиятимизнинг бошқа шахарлардаги аъзоларига аъзолик билети почта орқали юборилади.

UzSPB аъзолари Жамият ишида фаол қатнашиш, қушлар устида кузатишлар олиб бориш, ва умумий йиғилишларда сўзга чиқиш ва овоз бериш, ҳамда, семинарларга қатнашиш хуқуқига эгадирлар. Бундан ташқари, Жамият аъзолари ҳар 3 ойда UzSPB фаолиятининг охирги янгиликлар ҳақида Дайджест ва йиллик UzSPB ахборот бюлетени оладилар. Жамият тарафидан 18 ёшга етмаганлар учун ҳам аъзолик кўзда тутилган. Улар UzSPB аъзолигига номзод этиб сайланадилар. Бунинг учун Жамиятга аъзолик номзодлик анкетасини тўлдириш керак. Аъзоликка номзодлар бадал тўловидан озодлар.

Supported by: BirdLife International NABU

При использовании материалов с сайта ссылка на источник обязательна
Материалы сайта подготовил Олег Кашкаров
  Вебмастер Эрнест Хуршут: uznix@narod.ru | Рыбы Узбекистана
Изменено: 04.04.2021