www.uzspb.uz  
 
English Russian

UzSPB ТАЛАБАЛАР БЁДВОЧЕР КЛУБЛАРИ

Бёдвочер бу - кўпчилик томонидан қабул қилинган термин бўлиб, инглиз тилидан ўгирганда "birdwatcher" ("bird" - қуш, ва "watch" - кузатиш) бўлиб, сўзма-сўз таржима қилинганда "қуш кузатувчиси" маъносини англатади. Шу ном билан кўп давлатларда қушлар ҳаётини кузатиш ва уларнинг яшаш жойларини муҳофаза қилишдан дам оладиган инсонларга айтилади. Муҳим орнитологик ҳудудлар (IBA) ни ўрганиш ва у ерда яшовчи турларни муҳофазаси чора тадбирларини кўриш - бёдвочерларнинг асосий мақсадидир. 2007 й. дан бошлаб IBA лойиҳаси Ўзбекистоннинг турли вилоятларида бёдвочер клублари тармоғини ривожлантиришга катта ҳисса қўшиб келмоқда. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 5 та талабалар бёдвочер клублари актив фаолият олиб бормоқда.

Ўзбекистонда бёдвочер клубларининг муҳим орнитологик ҳудудлар - IBA га нисбатан жойланиши

Ўзбекистон бёдвочер клублари ўз ҳаётини келажакда табиат муҳофазасига бағишлаган 57 та фаол талабаларни ўзида бирлаштиради. Бёдвочер клублари аъзолари Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш Жамиятининг умумий аъзоларининг 44% ни ташкил этиб, улар UzSPB нинг аҳолида экологик дунёқарашни ошириш, ҳайвонот оламини муҳофаза қилиш ғоясини тарғибот қилиш каби тадбирларида фаол иштирок этадилар.

Янги ускуналар ва клубларни янги тузилмаси

2008 й. нинг ноябр ва декабр ойларида "Phasianus", "Flamingo" ва "Иволга" клубларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу мажлисда "Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш Жамияти бёдвочер клублар ҳақида" Умумий қоидалари билан танишиш ва "Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш Жамияти ННТ филиаллари" низомининг муҳокамаси эди. Ушбу йиғилишда Жамият Германия Хукумати ва СIM дастури маблағига олинган компьютер тўпламини клубларга топширди.

IBA ларни талаба клублари ёдамида мониторинги

UzSPB талабалар клубларининг қизиқарли ва сермаҳсул даврларидан бири 2008 й. бўлиб, бу йили Rufford Fund лойиҳаси томонидан клублар Ўзбекистоннинг муҳим орнитологик ҳудудларини талабалар ёрдамида мониторингига қаратилган техник ёрдам олдилар. Клубларни вазифаларига уларнинг шаҳарларига яқин жойлашган IBA ларда мунтазам мониторинг олиб бориш киритилган. Клублар томонидан 11 та IBA да кузатувлар олиб борилди, бу Ўзбекистонда идентификация қилинган қушлар учун муҳим бўлган жойларни 23 % ни ташкил этади.

UzSPB талабалар бёдвочер клубларининг Республика анжумани

Бу воқеа Самарқанд Давлат университетининг катта залида 2009 й. нинг март ойида амалга оширилган бўлиб, Самарқанд, Бухоро, Тошкент ва Қорақалпоқ бёдвочер клублари аъзолари ва сардорлари, ҳамда, UzSPB ва АСБК ходимларини тўплади. Анжуман Rufford фонд лойиҳаси томонидан 2008-2009 йиллари амалга оширилган Ўзбекистон муҳим орнитологик ҳудудларининг талабалар клублари ёрдамида мониторинги натижаларига бағишланган.

Қуш кунлари

IBA лойиҳаси ва Қушларни муҳофаза қилиш Жамияти учинчи йилдирки Ўзбекистонда "Йилнинг қуши" номли ахборот-маърифат кампаниясини олиб бормоқда. 2009 й. нинг март ойидаги UzSPB нинг Умумий йиғилишида экологик ташкилотлар ва қизиқтирган шахслар ўртасида ўтказилган сўровномада "2009 ва 2010 й. нинг Қуши" ахборот кампанияси марказий фигураси этиб ниқобли жиблажибонни танланди. "Қушлар куни" ни талабалар клублари, ёш экологик клублар, мактаб ўқувчилари ва ҳамма ҳохловчилар ўтказишлари мумкин.

Бёдвочер клублари учун таълим дастури

2010 йилнинг март ойида Жамият UzSPB бёдвочер клуби аъзолари учун янги таълим дастурини бошлади. 19-24 март кунлари янги дастурнинг биринчи босқичида Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш Жамиятининг мажлислар залида Ўзбекистон орнитологик клублари сардорлари ва рахбарлари учун семинар-тренинг ўтказилди. Тренингда 12 киши - Ўзбекистоннинг бешта орнитологик клубининг ҳар биридан рахбар ва сардорлари қатнашдилар. Жамият ходимлари тренингда талабалар ва уларнинг рахбарларига компьютерда ишлашнинг асосий дастурлари, ҳисоботлар тайёрлаш усуллари, лойиҳалар ёзиш қоидалари, презентациялар тайёрлаш, ҳамда, биохилма-хилликнинг асосий тушунчалари ва кўпгина бошқа маълумотлар бердилар. Ҳозирги вақтда Жамият таълим дастурининг иккинчи босқичини амалга оширишга киришди. Олинган маълумотлар асосида ва электрон дарсликлар ёрдамида тренингда қатнашган талабалар бир неча ой давомида ўз вилоятидаги университетнинг орнитологик клубида машғулотлар олиб борадилар.

CLP ва Birdfair лойиҳаси бўйича талабалар экспедицияси

2010 й.нинг май ойидан Қушларни муҳофаза қилиш Жамияти "Учта потенциал IBA ларни талабалар кучлари ёрдамида мониторинги" номли CLP лойиҳасини амалга оширишга киришди. Лойиҳа доирасида йил мобайнида учта потенциал IBA ларда кузатишлар олиб бориш ва шу ернинг маҳаллий аҳолиси билан ишлаш режалаштирилган. Бу Тошкент вилоятидаги Чотқол тизмасидаги Шовозсой овчилик хўжалиги, Навоий вилоятидаги Оёқоғтима кўли ва Қорақалпоғистондаги Оқпетки кўлар тизими киритилган. Шу йилнинг бошида BirdFair хавф остидаги турларни тадқиқот фонди Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш Жамиятининг "Ўзбекистонда кал жўрчи ва жиғолтойнинг сони ва тарқалиши" номли лойиҳасини қўллаб қувватлади. Қизилқум чўли ва Жанубий Ўзбекистонда ўтказиладиган тадқиқотлар натижасида бу турларни сақлаш Харакатлар режаси ва UzSPB аъзоларини жалб этилган ҳолда кўп йиллик мониторинг дастури ишлаб чиқилади.

Ҳамма бёрдвочер клублари Олий ўқув юртлари талабалари ва ўқитувчилари ташаббуси билан ташкил этилган. Биз Сизнинг ташаббусингизни ҳам қўллаб қувватлашга тайёрмиз! Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш Жамияти талабалар орнитологик клублари тармоғига қўшилинг!

Supported by: BirdLife International RSPB Darwin Initiative

Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манбага ҳавола қилиниши шарт.
Сайт маълумотларини Олег Кашкаров тайёрлади.
  Вебмастер Эрнест Хуршут: uznix@narod.ru | Ўзбекистон балиқлари
Янгиланган: 14.10.2012