www.uzspb.uz  
 
Russian

"Қушлар оламига сайёҳат" экофестивали

2016 йилнинг 29-мартида Наманган Давлат университетида "Ecobirds" орнитологик талабалар клуби ташабусси билан "Қушлар оламига сайёҳат" экофестивали бўлиб ўтди.

Байрамни НамДУ ректорати, табиий фанлар факультети деканати, ўқитувчилари ва талабалари ташкил этдилар. Тадбирга Ўзбекистон Экологик ҳаракати Наманган бўлими, Вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси бўлими ва Вилоят овчилар жамияти ҳомийлик қилди. Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш Жамияти аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги ва бошқа қушларни яхши кўрувчилар байрам меҳмонлари бўлдилар.

Фестивал доирасида Халқаро қушлар кунига бағишланган конференция ташкил этилди. Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси депутати Х. Ғаппоров "Ўзбекистоннинг биохилма-хиллигини сақлаб қолиш мақсадида ҳуқуқий базани такомиллаштириш" доклади билан чиқиш қилди. UzSPB ижрочи директори Р.Д. Кашкаров Ўзбекистондаги Spring Alive дастури ҳақида тақдимот қилди. Наманган вилояти овчилар жамияти раиси Ф. Абдуллаев ов қуши турларининг муҳофазаси ҳақида сўзлаб берди. НамДУ биология кафедраси доценти ва "Ecobirds" орнитологик талабалар клуби раҳбари Э. Икромов Халқаро қушлар куни ҳақида маъруза қилди. "Ecobirds" талабалар клуби талабалари "Қора узунқанот - 2016 йилнинг қуши" тақдимотини тайёрладилар.

Анжумандан сўнг "Энг яхши қушчи", "Қушлар учун энг яхши уй", "Сиз қушларни биласизми?", "Ишқибозларнинг қушлар расми конкурси" каби конкурслар ташкил этилди. Ҳар хил номинациялар ғолиблари эсдалик совғалари ва сертификатларга сазовор бўлдилар. Тадбирда 50 та ўқитувчи ва умумий 300 киши иштирок этдилар.

Supported by: BirdLife International NABU

Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манбага ҳавола қилиниши шарт.
Сайт маълумотларини Олег Кашкаров тайёрлади.
  Вебмастер Эрнест Хуршут: uznix@narod.ru | Ўзбекистон балиқлари
Янгиланган: 04.04.2021