www.uzspb.uz  
 
Russian

КОНКУРСДА ИШТИРОК ЭТ!

Қушларни муҳофаза қилиш жамияти "Оққанотли қизилиштон 2012 й. нинг қуши" ахборот-маърифат кампанияси доирасида оққанотли қизилиштонни фотосуратлари, расмлари ва қўлда ясалган шаклларига конкурс эълон қилди.

Конкурсга ушбу қуш устида ўтказилган кузатишларни ҳам тақдим этиш мумкин. Конкурсда мактабгача болалар, мактаб, лицей ўқувчилари, ҳамда, Олий ўқув юрти талабалари иштирок этишлари мумкин. Конкурс 2012 й. нинг октябр ойигача давом этади. Конкурс якунида кўргазма бўлиб ўтади. Энг яхши иш муаллифларини қизилиштон сурати туширилган значок ва кружкалар, ҳамда, Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш Жамиятининг бошқа совғалари кутади. Кузатувлар ва саноқ натижалари, қўлда ясалган қизилиштон шакллари ва расмларини почта орқали ёки бевосита қушларни муҳофаза қилиш Жамияти офисига олиб келишингиз мумкин.











Supported by: BirdLife International NABU

Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манбага ҳавола қилиниши шарт.
Сайт маълумотларини Олег Кашкаров тайёрлади.
  Вебмастер Эрнест Хуршут: uznix@narod.ru | Ўзбекистон балиқлари
Янгиланган: 04.04.2021