www.uzspb.uz  
 
Russian

IBA ҳавф остида (IBAiD list)

Бутунжаҳон Қушларни Муҳофаза қилиш Ассоциацияси - BirdLife International -"IBA ҳавф остида" (IBAiD list) нинг 2015 йил учун янгиланган рўйҳатини эълон қилди. Ҳар бир давлат учун IBA сонини чеклаш бекор қилинганидан сўнг рўйҳат анча кенгайди ва ҳозирда 102 давлатдан 422 та худудни ўз ичига олди.

Эслатиб ўтамиз, "IBA in Danger" 2013 йили Канаданинг Оттава шаҳрида бўлиб ўтган BirdLife нинг Бутунжаҳон конгрессидан бошланди. "IBA ҳавф остида" бу инсонлар томонидан жуда катта босимга учраётган IBA лардир. Бу худудлар IBA ларни мониторинги натижасида аниқланади. "IBA ҳавф остида" рўйхатининг асосий мақсади муҳофазага муҳтож ва тезкор харакатлар керак бўлган худудлар муҳофазасини биринчи навбатга қўйишдир.

Энг кўп сондаги "IBA ҳавф остида" Европа, Америка ва Африка қитъаларида аниқланди. Асосий хавф: қишлоқ хўжалиги/аквакультура, табий муҳитнинг ўзгариши, биологик ресурслардан фойдаланиш ва инсон аралашувидир. "IBA хавф остида" даги асосий яшаш муҳитлари: сув-ботқоқ, ўрмон ва яйловлар.

Ўзбекистонда IBAiD рўйхатига 3 та IBA (Муҳим Орнитологик Худудлар) киритилган: UZ002 Судочье кўли, UZ021 Денгизкўл ва UZ029 Айдаркўл.

"IBA ҳавф остида" янгиланган рўйхати, интерфаол харита ва ҳар бир худуд бўйича тўлиқ маълумотларни BirdLife сайтида танишиш мумкин.

Supported by: BirdLife International NABU

Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манбага ҳавола қилиниши шарт.
Сайт маълумотларини Олег Кашкаров тайёрлади.
  Вебмастер Эрнест Хуршут: uznix@narod.ru | Ўзбекистон балиқлари
Янгиланган: 04.04.2021