www.uzspb.uz  
 
English Russian

ЖАМИЯТ НАШРЛАРИ

Ўзбекистоннинг муҳим орнитологик ҳудудлари / Муҳаррир. Р.Д. Кашкаров, Д.Р. Уэлш, М. Бромбахер, Е.Н. Лановенко. - Тошкент: Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш Жамияти, 2008. - 192 бет.

Important bird areas in Uzbekistan - priority sites for conservation / Kashkarov R.D., Welch G.R., Brombacher M., Lanovenko E.N. - Tashkent: Uzbekistan Society for the Protection of Birds, 2008. - 192 pp.

Китоб IBA дастурининг 2005-2008 йиллардаги фаолиятининг якунловчи хужжати ҳисобланади. Унинг тақдимоти 2008 й.нинг 22 сентябрида BirdLifе International шерикларининг Буэнос-Айресдаги Ҳалқаро учрашувида бўлиб ўтди ва юқори баҳоланди. Ўзбекистонда қушлар учун муҳим бўлган ерлар каталогини яратишда 23 киши, яъни, Ўзбекистоннинг деярли барча мутаҳасис орнитологлари иштирок этдилар.

"Кириш" бўлимида Марказий Осиёга географик таъриф, табиат муҳофазаси, ушбу ҳудудда IBA дастури, лойиҳани бажарилиши ва BirdLife шериклар тармоғи ҳақида маълумотлар келтирилган. "Методология" бўлимида WBDB маълумотлар базаси тузилмаси, яшаш муҳитлари ҳиллари ва уларга нисбатан таҳдид, ҳамда, IBA лар мезонлари ва тоифалари келтирилган. Китобда мамлакатга умумий тавсиф, Ўзбекистон ҳудудининг IBA тармоғи билан қопланганлиги, тадқиқотлар бўйича маслаҳатлар ва IBA ни бошқариш режаси ва муҳофазаси келтирилган. Ўзбекистон IBA лари бўлимида стандарт шаклда келтирилган 48 та муҳим орнитологик ҳудудлар таърифи келтирилган бўлиб, буларга: сарлавҳа, ҳудудга таъриф, ҳудудга хос ландшафт ёки тур фотосурати, турлар жадвали ва хариталар келтирилган. Библиография 220 та манбани ўз ичига олган бўлиб, Муҳим орнитологик ҳудудлар таърифини тайёрлашда фойдаланилган.


Қушларни қандай кузатиш мумкин ёки қандай қилиб яхши бедвочер бўлиш мумкин. - Тошкент: Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш Жамияти, 2008. - 28 бет.

Қўшимчалар муаллифлари - Скляренко С.Л., Кашкаров О.Р.

Қушларни кузатишни бошлаётганлар, ёки бедвочерлар учун қўлланмадир (инглиз тилидан birdwatcher - қушларни кузатувчи инсон). Ушбу рисола Туркиянинг табиатни муҳофаза қилиш Жамияти "Doga Dernegi", Қозоқистон биохилма-хиллигини сақлаш Ассоциацияси (АСБК) ва Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш Жамияти томонидан ишлаб чиқилган. Бу қўлланма турк тилидан рус ва ўзбек тилларига таржима қилиниб, кўриб чиқилган ва тўлдирилган. 2009 й. нинг март ойида "Rufford Found" Кичик Грантлар Фонди ёрдами билан ушбу қўлланма Ўзбекистонда рус ва ўзбек тилларида рисола сифатида нашр этилди.

Рисолада қушлар устида кузатишлар олиб боришда керак бўладиган асбоб-анжомлар, қушлар кузатиш объекти сифатидаги хусусиятлари ва бошқа кўпгина маълумотлар кетирилган. Янги нашр асосан биология ва табиатшунослик йўналишида таҳсил олаётган талабалар учун мўлжалланган. Қўлланма табиат ишқибозлари ва уни ўрганиш, ҳамда, муҳофазаси билан шуғулланаётганлар учун ҳам қизиқарлидир. Рисола ўқув даргоҳлари ва табиат муҳофазаси ташкилотларида бепул тарқатилади. Электрон версиясини pdf форматда кўчириб олиш (429K).


"Жиблажибонлар - Ўзбекистонда 2009 йилнинг қуши" рисоласи рус ва ўзбек тилларида нашр этилди. Муаллифлар: О.В. Митропольский, А.Г. Тен, О.Р. Кашкаров.

Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш Жамиятининг 2009 й. март ойидаги Умумий йиғилишида "2009 йилнинг Қуши" маърифат кампаниясини жиблажибонларга бағишлаш ва унинг марказий фигураси этиб ниқобли жиблажибонни сайлашга келишиб олинди. Бу қуш Жамиятнинг тимсолидир, уни аниқлаш осон ва мамлакатимизда йил бўйи учрайди.

Рисолада Ўзбекистонда учрайдиган 9 та жиблажибон тури, уларни аниқлаш ва фарқлаш белгилари, ҳамда, жиблажибонларни кузатиш усуллари келтирилган. Тавсифлари рангли расмлар ва фотосуратлар билан берилган. Рисола талабалар, бёдвочерлар клублари, мактаб ўқувчилари, ҳамда, жиблажибонлар ҳақида кўпроқ билишни истовчи ва уларни кузатишда иштирок этишни истаган ҳамма хоҳловчилар орасида тарқатилади.


Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш жамияти Дайджести №37.

Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш Жамиятининг 37-сонли Дайджести чиқди. Дайджестнинг охирги сонини pdf форматида кўчириб олиш. (3.0M).









Ўрта Осий ва Қозоқистондаги муҳим орнитологик тадқиқотлар. 3-нашр. / Муҳаррир Р.Д. Кашкаров. - Тошкент, 2010. - 151 б.

Тўпламда Ўрта Осиё ва Қозоқистонда олиб борилган Ҳалқаро IBA дастурига боғлиқ маълумотлар келтирилган. Олдинги 2 таси сингари (2006 ва 2007), ушбу сон ҳам идентификация этилган ва потенциал IBA ларда муҳофаза ва тадқиқот муаммолари, ноёб турлар ва уларнинг яшаш ҳудудлари, келажакдаги мониторинг ва шу ҳудудлар потенциалини оширишга қаратилган.

Тўплам 4 та бўлимдан иборат ва сўз боши Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети илмий ва ҳалқаро алоқалар бўйича ректор муовини профессор Х.А. Тойчиев сўзи билан бошланади. Сўнгра, IBA дастури I босқич натижаларини Ўзбекистондаги дастур координатори Р.Д. Кашкаров ва дастурнинг Марказий Осиё ҳудудий координатори Михаэль Бромбахер келтирадилар.

"IBA тармоғини кенгайтириш" бўлимида қушлар учун муҳим ҳудуд ҳисобланган Орол бўйи, Айдаркўлнинг Жанубий соҳиллари, Зарафшон тизмаси ва Қизилқум чўли таърифлари келтирилган 4 та мақола берилган. "Мавжуд IBA ларни сақлаш ва мониторинг" тўпламнинг энг катта бўлимидир. У Ўзбекистон, Қозоқистон ва Туркманистондаги мавжуд қушлар учун муҳим ҳудудларга бағишланиб, қушлар ва уларга нисбатан таҳдид бўйича янги маълумотларни ўзида жамлаган 11 та мақолани бирлаштиради. Кейинги бўлим - "Алоҳида турлар бўйича маълумотлар". Бу қисмда ноёб ва ҳавф остидаги турлар - тарғоқ, бизғалдоқ, итолғи ва кал жўрчининг учраши бўйича 5 та мақола ва хабарлар келтирилган. Ғарбий Тянь-Шаньда табий камёб тур - оқ қораялоқни (белоножка) тарқалишининг тўлиқ кадастри келтирилган.

Бўлимнинг 3 та мақоласи "Ёш кадрлар тайёрлаш ва экологик маърифат" Ўзбекистонда ёш мутахассис орнитологлар тайёрлаш, уларни ўқитиш муаммоларига, ҳамда, Туркманистонда биринчи орнитологик тўгаракларнинг очилиш тарихига бағишланади. Тўплам барча мақолалар хулосаси ва орнитологлар, ҳамда, қуш ишқибозлари учун "AviCA" маълумотлар базасидан фойдаланиш учун кўрсатмалар билан якунланади.

Тўплам Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети кўмаги остида юмшоқ рангли муқовада, харита тизмалар ва ноёб қушларнинг оқ-қора фотосуратлари, ҳамда, ўзига хос суратлар билан безалиб 200 нусхада чоп этилди. Китоб мутаҳассис-орнитологлар, табиат муҳофазаси ходимлари ва ташкилотлари, ҳамда, табиат муҳофазаси билан қизиқувчи шахслар орасида бепул тарқатилади.


"Ўзбекистоннинг 5 та вилояти университетлари табиатшунослик ва биология йўналиши талабалари учун Интерфаол таълим дастури" лойиҳаси бўйича услубий қўлланма / О.Р. Кашкаров, Э. Кошкин, А.А. Атаходжаев, А.Г. Тен. Тошкент: Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш Жамияти, 2011. - 200 б.

Қўлланма Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш Жамияти томонидан 2010-2011 йиллари олиб борилган "Ўзбекистоннинг 5 та вилояти университетлари табиатшунослик ва биология йўналиши талабалари учун Интерфаол таълим дастури" лойиҳаси натижалари асосида тайёрланди. Лойиҳа ва нашр Ўзбекистон Олий Мажлисининг нодавлат ва нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятнинг бошқа институтларини қўллаб қувватловчи Жамият Фонди ҳисобига амалга оширилди.

Қўлланмага Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш Жамияти томонидан олиб борилган, "Компьютер саводхонлиги", "Ҳисоботларни расмийлаштириш", Биохилма-хиллик", "ОАВ билан ўзаро муносабат ва клубни ривожлантириш", "Орнитология ва бёдвочинг", ҳамда, "Фандрайзинг" сессияларининг батафсил таърифи модулларга бирлаштирилиб берилган. Китобга ёзилган сессияларни ўтказишга тайёр тақдимотлар жойланган CD-диск ҳам қўшилган. Қўлланма 150 донада рус ва ўзбек тилларида чоп этилди.

Нашр Олий таълим муассасалари, жамоат ва давлат табиат муҳофазаси ташкилотлари орасида бепул тарқатилади. Қўлланма маълумотлари табиат муҳофазаси масалалари билан шуғулланувчи экологик клублар ва жамот ташкилотлари учун таълим дастурлар ишлаб чиқишда фойдаланиш мумкин. Нашр Олий ўқув юртининг "Экология" ва "Журналистика" мутахассислигида ўқиётган талабалар учун ҳам фойдали бўлиши мумкин.


Ўзбекистонда глобал ҳавф остидаги турларни сақлаш бўйича ҳаракатлар режаси / Кашкаров Р.Д., Лановенко Е.Н. - Тошкент, 2011. - 56 б.

Нашрда Ўзбекистон учун биринчи марта глобал ҳавф остидаги қушлар - итолғи ва кал жўрчини сақлаш бўйича Ҳаракатлар Режаси ифодаланган. Уларга - ҳар бир турни популяциялари ҳолати, асосий биологик хусусиятлари, уларга солаётган ҳавф, бошқарувни қонуний-ҳуқуқий асослари, керакли табиат муҳофазаси тадбирлари ва шу тадбирларни ўтказишга жавоб берадиган ташкилотлар киритилган. Нашрнинг асосий мақсади - илмий ва давлат табиат муҳофазаси ташкилотлари, табиатдан фойдаланувчилар ва бошқа бевосита итолғи ва кал жўрчи, ҳамда, уларнинг яшаш муҳитларини муҳофазасига қизиқаётган шахсларга ахборот-услубий кўмак беришдан иборат.

Дала кузатишлари ва ушбу Ҳаракатлар Режаси UzSPB ходимлари ва Британиянинг ҳавф остида турган турларни тадқиқот фонди "RSPB Research Fund for Endangered Birds" (BirdFair/RSPB) ёрдамида бажарилди. Нашрни чоп этишда Орол денгизини Қутқариш Ҳалқаро Фонди Агентлигининг Орол денгизи ҳавзаси лойиҳаларини амалга ошириш бошқармаси ва GEF (МФСА) катта кўмак берди. Ҳаракатлар режаси Ўзбекистон Республикаси ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини сақлаш ва ундан оқилона фойдаланиш Давлат инспекцияси томонидан маъқул топилди. Нашрни электрон версиясини pdf форматда кўчириб олиш (1.4M).


"Оққанотли қизилиштон - Ўзбекистонда 2012 йилнинг қуши" ўзбек ва рус тилларидаги рисоласи. Тузувчилар: Э.Э. Хуршут, О.Р. Кашкаров., О.В. Митропольский умумий таҳририяти остида.

Рисола, Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш Жамияти томонидан олиб борилаётган "Йилнинг қуши" доирасида ишлаб чиқарилган тўртинчи ахборот-тарғибот кампаниясининг асосий таълим материали ҳисобланади. Рисолада кампаниянинг марказий фигураси - оққанотли қизилиштон ҳақида батафсил маълумотлар берилади. Мамлакатимизда учрайдиган кежа турлари ҳақида ҳам маълумотлар келтирилади. Рисолада бир қатор саволларга жавоблар оласиз, масалан: "Қизилиштон қандай қуш?", "Қизилиштонлар қаерларда яшайдилар?", "Қизилиштонлар ўзларини қандай тутадилар?", "Қизилиштонлар нима учун дўмбира чаладилар?", Қизилиштонлар нималар билан озиқланадилар?", "Қизилиштонларнинг нима аҳамияти бор?" ва бошқалар. Ушбу рисоладаги алоҳида бўлим бу қизиқарли қушни кузатишга бағишланади. Бунда оддий усул келтирилган бўлиб, унинг асосида ҳар бир хоҳловчи оққанотли қизилиштоннинг хатти-ҳаракати ва ҳаётининг кўплаб янги ва қизиқарли тарафларини ўрганишлари мумкин. Нашрга қизилиштон ҳақидаги овозли тақдимотлар солинган CD-диск ҳам қўшиб берилади.

Рисола талабалар, бёдвочер клублари аъзолари, ўқувчилар, ҳамда, ҳамма хоҳловчилар орасида тарқатилади. Уни Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш Жамияти офисидан ҳам олишингиз мумкин. Нашрни электрон версияси pdf форматида кўчириб олиш. (1.5M).


"Эко саналар". Ўзбекистонда баъзи экологик саналарга бағишланган акцияларни ўтказиш бўйича қўланма. / Кашкаров О.Р., Тен А.Г., Хуршут Э.Э., Атаходжаев А.А., Филатова В.А. Тошкент: Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш Жамияти, 2011. - 80 бет.

Қўлланма баъзи экологик саналарни нишонлашни батафсил ва универсал услуби ҳисобланиб, экологик акцияларни ўтказишга керак бўлган барча ҳаракат ва ресурлар кўрсатилган ҳолда қадамма-қадам ёритиб берилган. Экологик саналар ер юзида табиат муҳофазаси таълимининг жиддий асбоби ҳисобланиб, ушбу қўлланмада Ўзбекистондаги жамоат экологик ташкилотлари ва таълим муассасаларида фойдаланиш мумкин.

"Эко саналар" таълим материаллари тўплами экологик акциялар ўтказиш бўйича қўлланма, экологик календар ва ҳар бир экологик санани ўтказишга тайёр презентациялар солинган CD-дискдан иборат. Қўлланмада экологик онгни оширишга қаратилган ҳамма таълим тадбирлар, ҳох катталар, ҳох болаларга бўлсин, интерфаол усулда ишлаб чиқилган. Қўланма рус ва ўзбек тилларида 250 нусхада чоп этилди. У Ўзбекистон бўйича мактаб, Олий ўқув юртлари, хокимиятлар, эко-ННТ лар ва Давлат табиат қўмитаси идораларига бепул тарқатилади. "Эко саналар" қўлланмасини Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш Жамияти офисидан олишингиз мумкин. Нашрни pdf форматда электрон вариантини кўчириб олиш. (1.6M).

Supported by: BirdLife International NABU

Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манбага ҳавола қилиниши шарт.
Сайт маълумотларини Олег Кашкаров тайёрлади.
  Вебмастер Эрнест Хуршут: uznix@narod.ru | Ўзбекистон балиқлари
Янгиланган: 04.04.2021