www.uzspb.uz  
 
Russian

"Қушлар сешанбаликлари"

2016 йилнинг баҳорида Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш Жамияти Spring Alive дастури ва "Қора узунқанот - 2016 йилнинг қуши" кампанияси доирасида "Қушлар сешанбаликлари" акциясини бошлади. "Қушлар сешанбаликлари" болаларни табиатга ҳамда, қушларни кузатишга бўлган қизиқишларини оширишга қаратилган яна бир имкониятдир.

Биринчи "Қушлар сешанбаликлари" 2016 йилнинг 19 май ойида Тошкент шаҳридаги Шайхонтоҳур туман 186-ўрта таълим мактабида ўтказилди. Машғулотларни UzSPB ходимлари Алишер Атаходжаев, Алишер Джумаев ва кўнгиллилар - "Phasianus" талабалар клуби аъзолари биргаликда ўтказдилар. Машғулотда 5 ва 7 синф ўқувчиларидан 80 нафари иштирок этдилар. Улар нафақат Spring Alive дастурининг 5 та тур қушлари билан танишиб чиқдилар, балки, ўз кузатишларини дастур сайти www.springalive.net га мустақил киритишни ҳам ўрганиб олдилар. Ундан ташқари, "Қора узунқанот 2016 йилнинг қуши" номли қизиқарли аудио-вижн презентациясини ҳам кўришга улгурдилар. Машғулот сўнгида ўқувчилар ёзги таътил учун "уй вазифа" - Spring Alive кампанияси қуш турларининг суратини "Йилнинг қуши" календари учун тайёрланаётган конкурсга чизишни олдилар.

"Қушлар сешанбалиги" эстафетасини Тошкент шаҳри Мирзо-Улуғбек туманидаги 18-мактаб қабул қилди. Қушлар мавзуси ўқувчиларда қаттиқ қизиқиш уйғотди ва машғулотда 5, 6 ва 7 синф ўқувчиларидан 160 таси қатнашди. Шу мактабни битирган ва ҳозирда UzSPB ходими Виктория Филатова тилларанг куркунак, оддий какку, қора узунқанот, қишлоқ қалдирғочи ва оқ лайлакнинг хулқ-атвори ҳақида гапириб берди. Кўпчилик ўқувчилар бу қушларни шаҳарда ва шаҳар ташқарисида кўрганликларини айтдилар. Алишер Джумаев ёрдамида улар мустақил равишда ўз кузатувларини Spring Alive сайтига киритдилар. Барча ёш иштирокчилар Spring Alive закладкаларини олдилар ва UzSPB нинг акция ва танловларида иштирок этишга ваъда бердилар.

Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш Жамияти "Қушлар" сешанбалиги машғулотларини келаси йил ҳам мактабларда давом этишни режалаштириб қўйди!

Supported by: BirdLife International NABU

Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манбага ҳавола қилиниши шарт.
Сайт маълумотларини Олег Кашкаров тайёрлади.
  Вебмастер Эрнест Хуршут: uznix@narod.ru | Ўзбекистон балиқлари
Янгиланган: 04.04.2021