www.uzspb.uz  
 
Russian

#?0с3ж? кўнгиллилари учун трениннг

2016 йилнинг 14 май куни UzSPB нинг "Қора узунқанот 2016 йилнинг қуши" кампанияси ва Spring Alive дастури доирасида кўнгиллилар учун "Қушларни вақтинчалик ушлаб туриш ва табий яшаш муҳитига қўйиб юбориш питомниги" да #?0с3ж - қора узунқанотлар тез ёрдам номли қизиқарли тренинг ўтказилди.

Питомникни ташкиллаштирувчилари ва эгалари - Елена Абдуллаева ва Павел Карабаев тренингни бошлашдан аввал бўлажак кўнгиллилар учун узунқанотларни парваришлаш, озиқлантириш ва хулқ-атвори бўйича қисқача изоғ бердилар.

Бўлажак кўнгиллилар - "Phasianus" клубининг бешта талабаси мустақил равишда узунқанотларни озиқлантириб кўрдилар. Бу иш машаққатли бўлиб чиқди ва малака, диққат ва жавобгарликни талаб этар экан. Узунқанотларни озиқлантиришда уларнинг тумшуқларини майиб қилиб қўймаслик мақсадида жуда эҳтиёт бўлиш керак. Узунқанотларга озуқа бўлиб турли ҳашаротлар: асалариларнинг эркаклари (вояга етганлари ва личинкалари) мита қурти личинкалари, куя капалаги, куя капалаги личинкалари, чирилдоқлар бўлиши мумкин. Бу озуқани махсус усулда олдиндан тайёрлаш керак. Натижада бу осон бўлмаган иш иккита энг тиришқоқ биринчи курс таталабалари - Елена Воронова ва Шахноза Джуманиёзова амалга оширдилар.

2016 йилнинг 21 май ойидан бошлаб Лена ва Шахноза исмли кўнгиллилар питомникда ишни бошладилар ва бир ой мобайнида нафақат узунқанотлар, балки, бошқа қушлар - қора шақ-шақ, кўк қарға, ва оқдумли сувбургут устида ҳам ғамхўрлик қилдилар.

Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш Жамияти қора узунқанотларга ёрдам қўлини чўзган фаоллар гуруҳининг кўнгиллиларимизга ажратган вақтлари ва улашган билимлари учун миннатдорчилик билдиради ва ҳамкорликни узоқ давом этишига умид қилади!

Supported by: BirdLife International NABU

Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манбага ҳавола қилиниши шарт.
Сайт маълумотларини Олег Кашкаров тайёрлади.
  Вебмастер Эрнест Хуршут: uznix@narod.ru | Ўзбекистон балиқлари
Янгиланган: 04.04.2021