www.uzspb.uz  
 
Russian

Халқаро Қушлар куни

2016 йил 3-апрелида Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш жамияти Тошкент аҳолисини ва меҳмонларини Ботаника боғига Халқаро қушлар кунини анъанавий равишда нишонлашга таклиф этади

Ахир қушлар узоқ кутилган баҳорнинг кириб келишини ифодалаб келмайдими? Қалдирғочнинг шиддатли парвози, булбулнинг қувониб чуриллаши, том остида каптарларнинг ғуриллаши... Ҳар йили қушлар бизнинг шахримизга ўзларининг қанотларида баҳор ва хурсандчиликни олиб келадилар.

Ботаника боғига ташриф буюрганлар "Йил қуши-2016" ва Spring Alive ("Баҳор келди") дастури ҳақида маълумотларга, тематик ўйинларда, конкурсларда ва орнитологик экскурсияларда иштирок этиш имкониятларига эга бўладилар. Тадбирнинг бошланиш вақти эрталабки соат 9 ларда!

Халқаро қушлар куни ҳар йили 1-апрелда нишонланади, у энг ёши улуғ экологик саналардан ҳисобланади. Бу йили байрам 114-марта нишонланади! Ушбу экологик сана 1902 йилдан бери, қишлоқ хўжалигига фойдали қушларни муҳофаза қилувчи Халқаро конвенциянинг қабул қилинганидан бери нишонланиб келинади. Бизнинг юртимизда Қушлар кунини нишонлаш анъанасини Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш Жамияти давом эттирмоқда. Бир асрдан ошиқроқ тарихга эга апрелнинг биринчи экологик санаси фақат бир нарсани - ёш авлодда табиатга ва қушларга нисбатан мухаббат ва эҳтиётли муносабатда бўлишни тарбиялашни мақсад қилиб олган. Байрам шунингдек Қорақалпоғистон, Самарқанд, Бухоро ва Наманган вилоятларида бўлиб ўтади.

Supported by: BirdLife International NABU

Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манбага ҳавола қилиниши шарт.
Сайт маълумотларини Олег Кашкаров тайёрлади.
  Вебмастер Эрнест Хуршут: uznix@narod.ru | Ўзбекистон балиқлари
Янгиланган: 04.04.2021