www.uzspb.uz  
 
Russian

Selevinia - 2016

Мартнинг охирида Қозоқистон ва Ўрта Осиёнинг навбатдаги Зоологик "Selevinia" 24-тўплами нашр этилди.

Нашрга 1993 йилда Қозоқистон Республикаси Олма-ота шаҳрида асос солинган ва шу ерда нашр қилинади. Йиллик тўплам ўз ишларини чоп этадиган зоологларимизга яхши таниш.

"Selevinia" да зоологиянинг назарий ва амалий масалаларига оид ишларни чоп этилиб, асосан Қозоқистон-Ўрта Осиё регионига оид ишлар чоп этиш афзал саналади. Ушбу журналда илмий конференциялар, семинарлар, экспедициялар, муҳим саналар ва зоологик нашрларга оид маълумотларни ҳам кўриш мумкин. Чет эллик муаллифлардан Қозоқистон ва Ўрта Осиё ҳудудида олиб борилган кузатув натижалари ва шу регионда яшовчи ҳайвонларга оид қўл ёзмалари чоп этилади.

Нашрнинг бош редактори профессор А.Ф. Ковшар билан имзоланган шартномага кўра йиллик 2016 йилги ва ундан кейинги нашрнинг икки нусхаси Фанлар академиясининг Асосий кутубхонасига ва Ўзбекистон Миллий университетининг Марказий кутубхонасига беминнат тақдим этилади. Сиз Selevinia-2016 нинг мазмуни билан Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш Жамиятининг сайтида танишишингиз мумкин. Агар сизни бирон-бир мақола қизиқтираётган бўлса, бизга маълум қилинг ва биз сизга pdf шаклини жўнатамиз.

Йиллик нашрнинг китоб шаклидаги нусхасини сотиб олиш ниятидагилар Қозоқистон Республикаси Зоология институти Златанов Борис Васильевичга bor.zlat@mail.ru мурожат қилишлари мумкин.

Supported by: BirdLife International RSPB Darwin Initiative

Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манбага ҳавола қилиниши шарт.
Сайт маълумотларини Олег Кашкаров тайёрлади.
  Вебмастер Эрнест Хуршут: uznix@narod.ru | Ўзбекистон балиқлари
Янгиланган: 03.04.2017