www.uzspb.uz  
 
Russian

2010-йилнинг 1-апрел - Қушлар куни

2010-йилнинг 1-апрел куни Ўзбекистон Қушларни муҳофаза қилиш жамияти республиканинг турли яшаш муҳитларида қушлар ҳисобини ўтказади. Жамиятнинг ҳамма аъзолари ва қуш ишқибозларига тадбирда иштирок этишни тавсия этамиз. Ҳисобни кунни биринчи ярмида ўтказган маъқул. Ҳисоб ўтказиш талаблари мураккаб эмас. Кўрсатилиши керак: исм-фамилиянгиз; жойга қисқа таъриф ва номи, саноқ ўтказилган ҳудуд (масалан - шаҳар, экин майдонлари, сув ҳавзаси, тўқай, тоғ олди ва бошқ.); ҳисобни бошланиш ва тугаш вақти; ҳамма учраган қуш турлари ва улар сони.

Агар нотаниш қуш турини учратиб қолсангиз – ташқи кўриниши ва ҳатти- харакатини ёзиб олинг. Сиз қушларни ишга ёки ўқишга кетаётиб, ёки ҳохлаган бўш вақтингизда санашингиз мумкин. Энг асосийси, шу куни Ўзбекистон бўйича саноққа кўпроқ одамларни жалб этиш керак. Ҳисоб натижаларини Қушларни муҳофаза қилиш жамияти электрон манзилига anna.ten@iba.uz ёки почтага 100095, Тошкент, Ниёзов кўчаси 1, ЎзРФа Зоология институти, 89-хона, Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш жамиятига юборишингизни сўраймиз. Сиз ўз маълумотларингизни қуйидаги телефон орқали ҳам жўнатишиниз мумкин: (+998 72) 2271402. Соат 19-00 дан 9-30 гача Жамият офисида автоответчик ишлайди. Биз сизларни ҳабарларингизни кутамиз! Тадбир иштирокчилари ва ҳисоб натижалари Жамиятнинг сайтида акс эттирилади, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида ҳам чоп этилади. Олинган маълумотлар Жамият учун фойдали бўлиб, маълумотлар базасига киритилади. Иштирокингиз учун ўз миннатдорчилигимизни билирамиз!

Supported by: BirdLife International NABU

При использовании материалов с сайта ссылка на источник обязательна
Материалы сайта подготовил Олег Кашкаров
  Вебмастер Эрнест Хуршут: uznix@narod.ru | Рыбы Узбекистана
Изменено: 04.04.2021